UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  2 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  17 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  14 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас” Янгиликлар

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас”

“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг соғлиғида муаммолар ҳали ҳам борлигини хабар қилди.

22 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ доирасида “Боруссия Д” (0:0)га қарши баҳсда жароҳати олгани туфайли “Лестер” (1:0) ва “Севилья” (3:1) билан учрашувларни ўтказиб юборди.

АПЛ 15-туридан ўрин олган “Фулхэм” билан баҳсда эса Холанд захирадан майдонга тушиб, 90+5-дақиқада пеналтидан тўп киритган ҳолда “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди.

“Холанд ҳали ҳамон идеал ҳолатда эмас. Эртага кўрамиз. Унинг суяги бутунлиги муҳим. Бўғимларда кичик муаммолар бор.

Айни дам у яхши ҳолатда эмас. 1 ҳафта ёки 10 кун ичида нима бўлишини кузатамиз. Агар у ўзини яхши ҳис қилса, Норвегия ТЖда ўйнайди. Бу каби ўйинлар футболчилар учун муҳим”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Пеп шогирдлари 9 ноябрда Англия Лига Кубоги доирасида “Челси” билан ўйнайди. Шунингдек, жамоани 12 ноябрда АПЛдан ўрин олган “Брентфорд”га қарши ўйин кутмоқда.

Норвегия термаси эса ноябрда Ирландия ҳамда Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика