Гвардиола: "Вердер" кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлди, мана шу нарса жуда хавфли"

Aslanov Jasurbek
17 окт 2015, 14:16
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, унинг жамоаси мавсум бошида кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Бундеслигада рекорд ўрнатиш ҳақида ўйламаяпти.

Агар мюнхенликлар "Вердер"ни мағлуб этса ўзларининг ғалабали сериясини тўққизтага етказади ва бу натижани ҳозиргача ҳеч ким қайд этмаган.

"Рекорд қайд этсак яхши бўлар эди, аммо мен учун қандай ўйнашимиз муҳимроқ. Тўхталиш бўлгунига қадар биз барча учрашувларда кўплаб хавфли вазиятлар яратдик ва рақибга деярли имконият бермай келяпмиз. Яхши ҳаракат қилишимизнинг сабаби жамоадаги юқори рақобат, аммо ҳозир бироз ҳавотирдаман, чунки 13 нафар футболчи билан доимо юқори даражада ўйнаб, барча совринлар учун курашиб бўлмайди.

"Вердер" яхши прессинг уюштирадиган агрессив жамоа. Уларда жуда тезкор футболчилар бор ва рақиб стандартларда хавфли. Агар биз уларнинг қарши ҳужумларини назорат қилмасак, муаммоларга эга бўламиз. Асосий хавф - уларнинг кетма-кет тўрт маротаба учраган мағлубияти" - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bayern Munchen