

Мураббийга Неймар ва Килиан Мбаппе ҳақида савол берилди.
"Ўтган тунда уларни ўйламасдан тинч ва хотиржам ухладим. Биз уларни жамоавий ҳимоя орқали тўхтатиб қолмоқчимиз. Ҳа, ўйин давомида бошқа яна қандайдир ишлар қилишимизга тўғри келар, бироқ улар ўйлаш учун вақт беришмайди.
Балки биз қарши ҳужумларда ўйнашимизга тўғри келар. Чунки ПСЖнинг таркиби жуда ҳам ҳайбатли", - деди каталониялик.



