

73 ёшли шифокор клубни Хосеп Гвардиола тарк этгач яна собиқ жамоасига қайтади. Айнан бош мураббий билан жанжал туфайли ўтган йил апрель ойида шифокор клубдан кетганди.
Мюллер-Вольфарт «Бавария»да 1977 йилдан буён ишлаб келаётганди. Бу шифокор Усэйн Болт, Борис Беккер, Андреа Петкович ва бошқа машҳур спортчилар билан ҳамкорлик қилади. У Германия терма жамоасининг асосий шифокори ҳисобланади.



