

"АПЛга келганимдан бери "Тоттенхэм" бош соврин учун ҳар доим асосий даъвогар бўлиб келмоқда. Биринчи мавсум улар иккинчи бўлишди. Охирги икки йилда улар бизни ютишмоқда. Улар билан ҳар доим қийин ўйинлар бўлади", - дейди Гвардиола.
Бугун "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади. Ушбу баҳс сайтимизда онлайн матнли трансляция қилиш режалаштирилган.



