Гвардиола: "Стадион ходимларига миннатдорчилик билдираман. Биз улар туфайли ўйинни тўлиқлигича ўтказдик"

Aslanov Jasurbek
28 ноя 2021, 22:57
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Вест Хем" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз яратган имкониятлар сонидан ҳайратдаман. Биринчи бўлимда ўйнаш деярли имконсиз эди. "ПСЖ"га қарши баҳс жуда қийин кечганди, бугун ҳам жамоа яхши ўйин кўрсатди.

Учрашув давомида 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Бугун барча футболчилар ажойиб ўйин намойиш этди. Биз қандай рақиб билан ўйнаганимизни унутманг.

Стадион ходимларига миннатдорчилик билдираман. Биз улар туфайли ўйинни тўлиқлигича ўтказдик", - деди испаниялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›