Гвардиола: "Муваффақиятга эришган барча жамоалар трансферлар амалга оширади"

Aslanov Jasurbek
25 янв 2025, 14:08
Пеп Гвардиола трансферлар масаласида гапирди.

"Одамлар шундай дея бошлайди: "Оббо, улар яна футболчилар сотиб олишни бошлашади". Муваффақиятга эришган барча жамоалар бозорга чиқишади. Ҳар бир жамоа. Кўп марта айтганман, бу мамлакатда сўнгги икки, уч йилликдаги энг йирик клублар қолганларга нисбатан кўп харажат қилишади.

Сўнгги беш йил ичида харажатлар бўйича 11 ўриндамиз. Ўтган мавсум таркибда ҳамма соғ, жамоа кучли эди ва биз ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширгандик.

Мен жамоамга тўлиқ ишонадиган ягона инсонман, аммо баъзида муаммолар учраб туради ва шу сабабли бизга футболчилар керак бўлади" - деди "Манчестер Сити" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: City Xtra