Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 600-ўйинини ўтказди

Alisher
7 ноя 2019, 13:35
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 600-ўйинини ўтказди.

Испаниялик мутахассис учун юбилей ўйин кеча ЕЧЛ 4-тури доирасидаги "Аталанта"га қарши баҳс бўлди.

Гвардиола "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатида 192та ўйин ўтказди.

Пеп олдинроқ, "Барселона" (247та) ва "Бавария" (161) клубларида ҳам ишлаган. Ғалабалар фоизи 75 (600 ўйиндан 448тасида ғалаба)га тенг. Ёшлар жамоаларини бошқарган пайтдаги статистикалар бу ердан ўрин олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида икки бор АПЛда зафар қучди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SkySportsStatto

Сўнгги янгиликлар

Барча ›