

Ушбу кубок испаниялик мутахассис учун фаолиятидаги 30-соврин саналади.

Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги биринчи юутуғига 2008/2009 йилги мавсумда "Барселона" билан эришган. У Каталония клуби билан жами 14 та титулни қўлга киритган.
Испаниялик "шаҳарликлар" билан 9 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди – 2 та АПЛдаги чемпионлик соврини, 4 та Англия Лига Кубоги, 1 та Англия Кубоги ва 2 та Англия Суперкубоги.
Бундан ташқари, мутахассис "Бавария" бошқарувида 7 хил совринни ютиб олган.



