Гвардиола Марездан кечирим сўради

Aslanov Jasurbek
16 фев 2019
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола нега Рияд Марез асосий таркибдан жой олмаётгани ҳақида гапирди.

"Бунинг сабаби бор. Сабаби эса мен. Марез айбдор эмас.

Афсуски шундай бўляпти, бироқ Рияд машғулотларда борини бермоқда, у иқтидорли футболчи. Аммо таркибимизда беш нафар ҳужумчи бор. Сўнгги ўйинларда Сане майдонга тушмади.

Марездан кўнглим тўқ, аммо унга нисбатан қаттиққўллик қиляпман. Кечирим сўрайман, чунки унга керакли ўйин амалиётини бера олмаяпман" - дейди Гвардиола.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports