UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  57 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  55

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда” Янгиликлар

Гвардиола: “Ман Сити ҳар йили босимни ҳис қилмоқда, чунки биздан ЕЧЛ ғолиблигини кутишмоқда”

“Шаҳарликлар” бош мураббийи “ ЕЧЛ чорак финалида “Лион”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар йили менга бир хил савол билан мурожаат қилишади. Ҳа,   ўзига яраша босимни ҳис қилаяпмиз, ахир биздан ЕЧЛ да ғалаба қозонишимизни кутишмоқда. Биз ҳам албатта қўлимиздан келганича ушбу совринни қўлга киритишга уриниб кўрамиз, бошқа жамоалар сингари. Биз ушбу йўлни охиригача босиб ўтишга тайёрмиз, бироқ рақибларимиз ҳам анойилардан эмас. Чорак финалнинг илк иккита ўйини ушбу босқичда осон ўйинлар бўлмаслигини кўрсатиб берди. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳаммаси финалга тенг битта ўйинда ҳал бўлади. Хатолардан ҳоли бўлишга интиламиз, акс ҳолда бунинг учун бизни жазолашлари мумкин. Ғалаба қозониш учун барча ишни амалга оширамиз.

“Реал”ни ютишимиз муҳим эди. Чунки улар ЕЧЛни қироли ҳисобланишади. Аммо бир учрашувдан иборат плей офф баҳсида эса ҳар нарса рўй бериши мумкин. Бу ўйинда ҳеч ким фаворит эмас. 

“Лион” билан яхши танишмиз. Ажойиб ўйин услубига эга жамоа. Тезкорлик, рақиб дарвозаси олдида агрессивлик жамоани кучли томонлари эканлиги аниқ. 

Руҳий тайёргарлик ҳам бу ўйинда ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Беллашув финал ҳуштагидан кейин якунига етади. Учрашувда режаларимизни амалга оширишга уриниб кўрамиз. Йигитларим ўйинга тайёр”, деди Гвардиола.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика