Гвардиола "Манчестер Сити" январда ҳужумчи сотиб олмаслигини айтди

Alisher
24 дек 2021, 11:25
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб қишки трансфер ойнасида янги форвардни харид қилишни режалаштирмаётганини айтди.

Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, "Фиорентина" форварди Душан Влахович январда "шаҳарликлар" ўйинчисига айланиши мумкин.

"Биз январда ҳужумчи билан шартнома имзоламаймиз. Бизнинг режамиз шундай", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Ферран Торрес "Барселона"га ўтишга яқин турибди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›