

"Клуб тарихидаги энг муҳим он - Агуэронинг 2012 йили КПР дарвозасига гол уриб, АПЛ чемпионлигини келтиргани бўлади. Бу ЕЧЛдаги ғолибликдан муҳимроқ эди. Ўтган мавсумдаги 4та совриндан кўра, ўша мавсумдаги чемпионлик қадрлироқ", - деди Гвардиола.
2012 йилнинг 13 май кунида АПЛнинг сўнгги тури доирасида "Манчестер Сити" сўнгги дақиқада ҳам 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Жамоа фақатгина ғалабага эришсагина чемпионликка эришарди, дуранг ёки мағлубият эса "Манчестер Юнайтед"ни чемпион қиларди.
92-дақиқада Эдин Жеко ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Агуэро чемпионлик голини киритганди.




