

"Ҳар ойда бизни бир неча футболчилар билан музокара олиб борганимизни айтишади. Буни ким тўқиб чиқаришини билмайман. Клуб Фернандешнинг агенти билан музокаралар ўтказмади. Аммо, бундай маълумотлар доим бўлиб келган", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Фернандеш "Манчестер Юнайтед"га қишки трансферлар ойнасида "Спортинг"дан ўтди. Трансфер "қизил иблислар"га 55 миллион еврога тушди, бундан ташқари 25 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган.



