Гвардиола Кроосни нишонга олган, "Манчестер Сити" у билан боғланди

Aslanov Jasurbek
19 фев 2016, 12:12
"Манчестер Сити"нинг бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис инглиз клуби спорт директори Чики Бегиристайнга Германия терма жамоаси ўйинчисини харид қилиш кераклигини айтган. "Манчестер Сити" вакиллари Кроос билан боғланишга улгурган. Айни дамда немис футболчиси клубини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти, аммо "Манчестер Сити" раҳбарияти жорий мавсум якунида Кроос билан яна боғланмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS