Гвардиола жамоага яна икки футболчи олиб келишни истамоқда

Mirjalol Normatov
15 май 2022, 15:56
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоага чап қанот ҳимоячиси ва таянч ярим ҳимоячиси олиб келишни истамоқда.

"Бу борада мулохазалар бўлаётгани ва ишлашаётганини яхши биламан. Нима бўлаётганини айта олмайман, аммо олдимизда режа бор. Дунёнинг исталган иқтидорли футболчиси "Манчестер Сити"да ўйнай олишига ишонаман.

Дунё кенг, унга кўплаб иқтидорли футболчиларга бой жамоалар, ўзгача менталитетга эга футболчилар ва яна-яна ғалабага эришишни истайдиганлар кўп. Ҳар куни. Улар доимо олдинга ҳаракат қилишади. Асосийси - уларни топиш керак. Барчасини тўғри ўйлаш лозим", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›