Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди

Sherzod Nurmatov
19 янв 2025, 18:58
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Эрлинг Ҳоландга бўлган муносабати ҳақида тўхталиб ўтди.

Норвегиялик яқинда "шаҳарликлар" билан 2034 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.

"Эрлинг бу ерда биринчи кунданоқ жисмоний тайёргарлиги устида ишламоқда ва ажойиб профессионаллик кўрсатди. У ҳар доим бу борада энг зўр эди. Жароҳатлар футболнинг бир қисмидир, аммо диққатни жамласангиз ва мақсадингиз бўлса, улардан қочиш мумкинлигига ишонаман. Агар сиз кунига 24 соат шундай яшасангиз, жароҳатлар камроқ бўлади", – деди Гвардиола.

Эрлинг Ҳоланд "Манчестер Сити"га 2022 йилнинг ёзида "Боруссия" Дортмунддан келиб қўшилган эди.

Аввалроқ "Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи жамоанинг ҳозирги ўрни ҳақида гапирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: City Xtra

Сўнгги янгиликлар

Барча ›