

“Яхши футболчиларсиз “Челси”, “Арсенал”, “Ливерпул”, “Манчестер Юнайтед” шу даражада бўлармиди? Ғалаба қозониш учун пул сарфлашингиз керак. Ҳозирги трансфер бозори даҳшат. Аммо "Челси"нинг нималар қилаётгани билан ишим йўқ. Бунинг регламенти бор”, деди Гвардиола жума кунги матбуот анжуманида.
Хосеп Гвардиола 2016/2017 йилги мавсумдан бери "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. Бу вақт ичида клуб таркибни кучайтириш учун жуда катта маблағ сарфлади. Гвардиола қўл остида "шаҳарликлар" кўплаб ички совринларни, жумладан, тўрт бор чемпионликни қўлга киритди.



