Гвардиола: "Февралда 72 очко - бу яхши натижа"

Aslanov Jasurbek
11 фев 2018, 15:50
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар"нинг АПЛ турнир жадвалидаги етакчилиги ҳақида фикр билдирди.

"Биз энг яқин таъқибчидан 16 очко олдиндамиз, бироқ бу рақам бугун 13га айланиши мумкин. Олдинда баҳслар кўп ва воқеалар ривожини олдиндан айтиб бера олмайман. Бироқ февралда 72 очко - яхши натижа. Кўрамиз, 38та учрашувдан сўнг қаерда бўлар эканмиз.

Ўз ишимизни роҳат билан бажармоқдамиз ва соврин ютишга умид қиляпмиз. Агар шундай истак билан ўйнашда давом этсак, рақибларга осон бўлмайди" - дейди Гвардиола.

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com