Гвардиола: "ЕЧЛни яхши кўраман, бироқ АПЛдаги чемпионликларимизга ҳам тан беришингиз керак"

Mirjalol Normatov
11 июн 2023, 15:50
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола мухлислардан ЕЧЛ бош совринидан кейин АПЛ чемпионликларини ёддан чиқармасликни сўради.

Англия клуби ушбу мавсумда требл қайд этди, АПЛда эса сўнгги 6 мавсумда 5 чемпионлик қўлга киритилган.

"Менга ЕЧЛ ёқади, чунки унда ғолиб бўлдик. Бу бизда ҳаётимизнинг сўнгги кунигача ёдда қоладиган нарса, чиройли тарих.

Бироқ бизнинг Премьер-лигада сўнгги 6 йилдаги 5 чемпионлигимиз ёддан кўтарилмасин. Муҳими, одамлар буни амалга оширганларни ёддан чиқармайди. Балки яна бир музей ташкил қилиб, одамлар совринни томоша қилиб, роҳат олишлари учун ёрдам бериш керакдир", - деди "Сити" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal