UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  1 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

Гвардиола дербидан кейин нималар деди: "Сити" бирорта совринни ютмаса ҳам хафа бўлмайман" Янгиликлар

Гвардиола дербидан кейин нималар деди: "Сити" бирорта совринни ютмаса ҳам хафа бўлмайман"

АПЛнинг 19-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан кейин "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз фикрларини билдирди.

- "Манчестер Юнайтед"ни табриклайман. Одамлар "Манчестер Сити"нинг нималарга қодирлигини яхши билади. Фантастик ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилиб тургандик. Рэшфорд ва уларнинг тезкор футболчиларини тўхтатиб тура олдик. Ўйинга танланган режамиз тўғри эди.

Ғалабага яқин эдик, бир қанча ҳолатларда яхшироқ ўйнасак бўларди. Бироқ гол ўтказиб юборгандан кейин барқарор бўла олмадик. Биринчи ва иккинчи гол ўртасида бироз ўзимизни йўқотиб қўйдик.

Умуман олганда ҳеч нимадан нолимайман. АПЛ ёки Лига Кубогини ютамизми фарқи йўқ, ҳеч нимадан нолимайман. Бироқ бундай бўлмаслигига ҳаракат қиламан. Ўйинимиз узоқ йиллардан бери сингдирилган услубда бўлди.

- Брунунинг голи ҳақида нима дея оласиз?

- Рэшфорд оффсайдда эди, Бруну эса йўқ. Маркус ҳимоячилар ва дарвозабонни чалғитди. Бори шу. Нима қилаётганимизни яхши биламиз. Ҳакамларга ҳам осон эмас.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика