Гвардиола Де Брюйненинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
18 май 2021, 09:40
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир ойдан бери жароҳат сабаб ўйнай олмаётган Кевин Де Брюйне ҳақида гапирди.

"Кевин сўнгги икки кунда машғулотларда қатнашди, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Кевин барча каби биз учун муҳим футболчи. Барчамиз ҳамжиҳатликда ва бир-биримизга ёрдам берсак Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишимиз мумкин. 

Барча бир даражада турибди. Кўрамиз, у ўйнашга тайёр бўлармикин", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC