Гвардиола: "Боатенгсиз "Бавария"да муаммолар пайдо бўлади"

Aslanov Jasurbek
25 янв 2016, 11:24
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Жером Боатенгнинг жароҳат олганидан ғазабда.

"Бенатиясиз, Боатенгсиз ва тўлиқ соғайиб кетмаган Хави Мартинес билан бизда муаммолар пайдо бўлади" - дейди Гвардиола.

Олдироқ Боатенг камида 3 ой майдонга туша олмаслиги ҳақида эълон қилинган эди. 27 ёшли футболчи "Гамбург"га қарши Бундеслиганинг 18-тур учрашувида (2:1) жароҳат олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›