Гвардиола: “Бизга мухлислар етишмаяпти”

Пеп Гвардиола АПЛ 34-тури доирасида “Ньюкасл” устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Биз ҳар доим чиндан ҳам яхши ўйин ўтказамиз, аммо очколар ҳам йўқотиб турамиз. Умуман олганда, бу сафарги иштирокимиз ҳам яхши чиқди. Ҳар доим рақиб ва мусобақага ҳурмат сақлаган ҳолда кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Яна бешта гол уриш ёқимли, албатта. Яна бир очко ва биз Чемпионлар Лигасига чиқамиз. Бизга мухлислар етишмаяпти, ҳаммаси аввалгидек эмас”, — дейди Гвардиола.


Манба: BBC Sport