UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  0 19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  379 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11

Гвардиола: "Биз ҳам "Арсенал"нинг ўрнида бўлишни чин дилдан истардик" Янгиликлар

Гвардиола: "Биз ҳам "Арсенал"нинг ўрнида бўлишни чин дилдан истардик"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Саутгемптон"ни мақтади.

"Саутгемптон"га тан бериш керак. Уларнинг ўйинга танлаган режалари жуда яхши эди. Улар ўз даражасидан юқорироқ ўйнашди. Омадимиз келиб, биринчи бўлимда гол уриб олдик. Иккинчи бўлимда рақибларни жисмоний курашлар эвазига мағлуб эта бошладик. Иккинчи гол тўп учун курашдан кейин амалга ошди ва кейин гол уриш осонлашиб кетди.

Грилиш зўр ўйнади. Агарда у биринчи бўлимдаги вазиятини уриб олганида, иккинчи бўлимга бошқача режа билан тушардик. Футболчиларимнинг маҳоратини ҳисобга олсак, ҳозир вазиятларга диққатлилик барчасини ҳал қилади.

Бернарду Силва - фантастик футболчи ва яхши инсон. У биз учун муҳим футболчи. Бернарду 10 дақиқа ёки 90 дақиқа ўйнаса ҳам жамоага фақатгина фойда олиб келади.

"Арсенал"? Биз ҳам уларнинг ўрнида бўлишни чин дилдан истардик. Буни ростдан ҳам хоҳлайман. Аммо вазиятга реал қараш керак. Энди эътибор "Бавария"га қаратилади", - деди "Сити" устози.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика