Гвардиола: "Биринчи бўлимда "Арсенал" яхшироқ ўйнади"

Aziz Tukhtamuradov
16 фев 2023, 09:12
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда "Арсенал" биздан яхшироқ ўйнади. Иккинчи таймда эса биз агрессив ва уларга қараганда яхши ўйнадик. Биз буни уддаладик, ҳа!

Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларидан биз рақибга босим ўтказдик. Уларнинг ярим ҳимоясида вазият ярата оладиган қўшимча футболчилар йўқ эди. 

Уокер, Аканжи, Диаш ва Аке рақиб сафидаги Сака, Мартинелли ва Нкетиани назорат қилиш учун катта куч сарфлашди. Бу осон эмас", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›