UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  0 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  1 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   9 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  0 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  1 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  12 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  15 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  12 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  6 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  3 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37

Гвардиола "Бавария"ни янги мавсумга тайёрлашни бошлади Янгиликлар

Гвардиола "Бавария"ни янги мавсумга тайёрлашни бошлади

Мюнхенинг "Бавария" клуби аллақачон янги мавсум тайёргарликларини бошлаб юборган.

Беш кун илгари Херман Герланд қўли остида янги мавсумга тайёргарлики бошлаган "Бавария" футболчилари бугундан эътиборан бош мураббийи Хосеп Гвардиола бошчилигида машғулотларни давом эттиришади.
Айни пайтда машғулотларда жамоага янги келиб қўшилган футболчилар Роберт Левандовски, Себатьян Роде, Хуан Бернат, жароҳатидан фориғ бўлган Бадштубер, Тиаго Алкантара, Давид Алаба каби футболчилар иштирок этишмоқда. Хави Мартинез сешанба кунидан бошлаб машғулотларга киришади. Жаҳон чемпионалари Мануэль Нойер, Филипп Лам, Бастиан Шванйштайгер, Марио Гётце, Жером Боатенг ва Томас Мюллер каби футболчиларга 3 ҳафталик таътил берилган ва улар янги мавсумга тайёргарликни 1 августдан бошлашади. Тони Кроос эса яқин кунлар ичида расман "Реал" аъзоси сифатида таништирилиши кутилмоқда. Жароҳатидан фориғ бўлаётган Франк Рибери ҳам яқин кунлар ичида машғулотларга киришиши кутилмоқда. Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Арьен Роббенга ҳам таътил берилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика