

Маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис немис гранди раҳбариятига клуб билан шартномасини узайтирмаслигини ва мавсум охирида жамоани тарк этишини айтди. Олдинроқ "Бавария" Гвардиолага йиллик 20 млн. евролик маош таклиф қилган эди. Хосепнинг фикрича, унинг "Бавария"даги вақти якунига етди ва шартномани узайтирмаслик икки томон учун ҳам фойдали.
Гвардиоланинг "Бавария" билан амалдаги келишуви 2016 йилнинг ёзигача белгиланган.



