Гвардиола "Барселона"да Роналдиньодан воз кечмаганини тасдиқлади

Aslanov Jasurbek
4 фев 2017, 10:23
"Барселона" собиқ бош мураббийи, ҳозирда фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттираётган Хосеп Гвардиола Каталония клубида Роналдиньодан воз кечмаган.

"Роналдиньо ажойиб футболчи бўлган. У билан биринчи маротаба учрашганимда биз у жамоада қолиши ҳақида суҳбатлашдик. Роналдиньо менга "Барселона"ни тарк этмоқчилиги ҳақида айтган" - дейди Гвардиола.

Олдинроқ Роналдиньо турли тадбирларда "Барселона" вакили сифатида қатнашиши ва клубнинг элчиси бўлиши эълон қилинган эди. Бразилиялик 2003-2008 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca