

"Барселона"да ўзимни оқлай олмаганимда босимни ҳис қилганман. Бундай клубда ярим йил давомида ғолиб бўлмасанг, клубдан кетасан. "Барса" ва "Бавария" каби жамоаларда тезда ва кўп ғалабага эришишинг лозим.
Акс ҳолда иккинчи имкониятни беришмайди. "Манчестер Сити"да иккинчи имкониятни беришди ва ундан унумли фойдаланишга уриниб кўрамиз. Катта клубларда вазият бошқача бўларди - мени ҳайдаб юборишарди. Бу аниқ.
Аммо "Манчестер Сити"да Пеп бўлганим учун эмас, балки муаммоларимиз нимада эканлигини билганим учун қоляпман. Келаси мавсумда соврин юта олмасам нима бўлади деб ёз бўйи ҳавотир олмайман " - дейди Гвардиола.



