Гвардиола: "Барчамиз икки кун олдин йиғилдик. Ҳали ҳаммаси олдинда"

Aslanov Jasurbek
16 авг 2021, 01:19
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 1-турида "Тоттенхэм"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Икки кун олдин барчамиз биринчи марта йиғилдик. Биламан, ўйинчиларни бирлаштириш учун вақт керак. Олдинда яна бир ҳафта бор.

Мавсум эндигина бошланмоқда, шунинг учун биз ғалаба қозонишни бошлашимиз керак. Олдинда яна 37 учрашув бор. Бизни узоқ мавсум кутмоқда. Энг яхши даражага қайтиш учун баъзи позцияларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз", — деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›