Гвардиола АПЛда йил мураббийи бўлди
16 май 2018 07:30
Янгиликлар
Унга кўра, мавсумнинг энг яхши мураббийи деб “Манчестер Сити”ни чемпионликка олиб келган 47 ёшли Хосеп Гвардиола эътироф этилди. “Шаҳарликлар” Пеп қўли остида АПЛда 100 очко тўплаб, 106 та гол урди, 32 ғалабани қўлга киритди, шундан 16 таси сафар ўйинларида. Иккинчи ўриндаги МЮни эса 19 очкога ортда қолдирди. Буларнинг барчаси АПЛда рекорд кўрсаткичлар сифатида қайд этилди.
Йилнинг энг яхши мураббий номига, шунингдек, Юрген Клопп (“Ливерпуль”), Шон Дайч (“Бернли”), Рой Ходжсон (“Кристал Пэлас”), Рафаэль Бенитес (“Ньюкасл”), Крис Хьютон (“Брайтон”) ҳам даъвогарлик қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар