

"Рақиблар таркибида ажойиб ва тажрибали футболчилар жуда кўп, шунингдек, бош мураббий ҳам ажойиб мутахассис. Шу боисдан бугун бизга қийин бўлишини билгандим.
Бу ерда ўйнаш доимо қийин бўлган. Биз ўйинни яхши бошлагандик. Дастлабки 20-25 дақиқани ажойиб ўтказганимиздан кейин рақиблар тўпга эгалик қилди. Иккинчи бўлимда эса бизда хавфли вазиятлар кўпайди. Маҳрезнинг голи эса бизга куч берди.
"Эвертон" таркибида тезкор футболчилар кўплиги боис ҳимоячиларимизга ҳам қийин бўлди. Ушбу лигани ютишни истайман ва шунинг учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз", - деди Гвардиола.



