

Мутахассиснинг фикрича, реферилар баъзида жиддий қўполликларга ҳам эътибор қаратишмайди.
"Бу ерга кўчиб ўтганимда ҳакамларнинг ҳаракатидан ҳайрон бўлганман. Футболчи ва жамоалар ўзи хоҳлаганича ўйнаши мумкин ва бу ерда ҳаммаси реферига боғлиқ. Агар мураббий рақибга қарши қўпол ўйнамоқчи бўлса, муаммо йўқ, бироқ ҳакам бундай ҳаракатлар қоида доирасида бўлишини назорат қилиши лозим.
Баъзида ҳакамлар футболчиларнинг агрессив ҳаракатларига имконият беришади. Бунга кўникишимиз керак" - дейди Гвардиола.



