Гвардиола: “Агар “Ман Сити” билан Чемпионлар Лигасини қўлга киритмасам, мени омадсиз деб аташади”

Eldor Akmurzayev
14 апр 2021, 21:45
“Шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида ўрин олган “Боруссия Д”га қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини айтди,

“Футбол – бу бизнес ва бизнес ғалаба билан боғлиқ. Тушунаман, агар “Сити” билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмасам, одамлар мени омадсиз деб аташади. Агар ғалаба қозона олсам, барча Пепнинг қанчалар зўрлигини айтади.

Агар 5-10 йилдан кейин футболдан кетсам, шуни айтишим мумкинки, мураббий сифатида эришган натижаларимни фаолиятимни энди бошлаган вақтларимда башорат қилиб бўлмасди. Мен мураббийлик қилишга муваффақ бўлган барча жамоалардан кўпроқ миннатдорман”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Ман Сити” “Боруссия Д”га қарши илк ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca