Гвардиол - Хорватиянинг ЖЧдаги энг ёш гол муаллифи!

Mirjalol Normatov
17 дек 2022
Айни дамда Хорватия термаси ЖЧда учинчи ўринни эгаллаш учун Марокашга қарши баҳс олиб бормоқда.

Ушбу учрашувда хорватияликлар ҳимоячиси Йошко Гвардиол боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни очди. Шу орқали у Хорватия тарихидаги энг ёш гол урган футболчига айланди. У 20 ёш 328 кунлигида гол уришга эришди.

Гвардиол бу орқали Ивица Оличнинг натижасини яхшилади. Ивица ЖЧ-2002да 22 ёш 267 кунлигида Италия дарвозасига йўл топганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal