UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  5 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109

Гус Хиддинк: "Россия 1/8 финалда Португалия билан ўйнагани яхшироқ, испанлардан фарқли, у ерда фақат Роналду хавфли" Янгиликлар

Гус Хиддинк: "Россия 1/8 финалда Португалия билан ўйнагани яхшироқ, испанлардан фарқли, у ерда фақат Роналду хавфли"

Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Гус Хиддинк мезбонлар ЖЧ-2018 1/8 финалда ким билан куч синашгани яхшироқлигини айтиб ўтди.

"Бу вазиятда Португалия қулайроқ рақиб. Менга Испания термасининг ўйини ёқяпти. Жамоа комбинацион футбол орқали рақибни исталган вақтда жазолаши мумкин. Бир сонияга эътиборсизликка йўл қўйдингизми, испанлар сизни кечирмайди. Португалияда эса бунга фақатгина Криштиану Роналду қодир.

Роналду керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўла олади. У кутилмаганда, рақиб эътиборидан қочиб, тўпга эга чиқади ва – бум!

Испания эса бутун ўйин хотиржам ўйин кўрсатиб, охирги 20 дақиқада рақибини таслим қилиши мумкин. Эрон "Қизил фурия"га қарши қандай ўйин кўрсатганига эътибор бердингизми? Биринчи бўлимда улар фақат ҳимоя ҳақида ўйлашди. Гол қўйиб юборгач, "О, келинглар, энди биз ҳам футбол ўйнаймиз" дейишди. Ҳамма кўрдики, бу уларнинг қўлидан келар экан. Улар яхши имкониятлар ярата олишди. Қайсидир вазиятларда, қайсидир маънода эронликлар испанияликлардан ҳам хавфлироқ ўйимн намойиш этишди!

Аммо ҳисобни тенглаштиришга улгуришмади. Бу дарс бўлиши керак. Бутун ўйин давомида фақат ҳимоя ҳақида, гол ўтказмаслик ҳақида ўйлаш нотўғри. Вазият исталган вақтда ўзгариб кетиши, натижада хатони тўғрилашга сизда вақт қолмаслиги мумкин", – деди Хиддинк.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика