

“Менга бошқа клублардан таклиф тушмади. Мен бошқа бир клубга кетаётганим йўқ.
Шу ҳафтада менинг қароримга биноан “Анжи” клуби раҳбарияти билан узоқ музокаралар бўлиб ўтди. Биз олдимизга қўйилган барча мақсадларга етиб бўлдик. Бироқ менинг клубдаги миссиям ўз ниҳоясига етди деб ўйлайман. Клубда пойдевор яратиб бўлинган ва бу клуб эндиликда менсиз ҳам юқорига интилишда давом этаверади. “Анжи”нинг келажаги порлоқ.
Энди нима билан шуғулланаман? Биринчи навбатда узоқ таътилга чиқаман” – дейди Хиддинк.



