Ғулом Раҳмонов: “Ишончни оқлаганимдан хурсандман”
15 авг 2016 11:37
Янгиликлар
Ғулом Раҳмонов: “Ишончни оқлаганимдан хурсандман”
Ғузорда, 18-тур доирасидан ўрин олган “Шўртан” ҳамда “Металлург” жамоалари учрашувидан сўнг, ушбу баҳс қаҳрамонига айланган Ғулом Раҳмонов ОАВ ходимларига қуйидаги фикрларини билдириб ўтди:
- Очиғи, бугун барча жамоадошларим ва мураббийларимиз билан “Металлург”га қарши кечадиган баҳсларда ҳукм суриб келаётган ва биз учун “қора” анъанага айланган – ноқулай рақиб атамасини йўққа чиқаришга астойдил бел боғлагандик. Бунинг замирида катта меҳнат ётганди. Шукрки, уринишларимиз бесамар кетмади. Жамоадаги дўстларим, ёши катта акаларимиз билан майдонда ҳамжиҳатликда ўйнадик. Барча йигитлар зўр ҳаракат қилишди. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Лекин Игорь ака (Таранга) катта раҳмат айтаман. Яна бир бор у кишининг тажрибасига қойил қолдим. Тўп учун курашда рақибни ортда қолдириб, мени қулай вазиятга чиққанимни кўрди ва тўпни ўз вақтида, кечиктирмасдан узатди. Мен қулай имкониятни қўлдан чиқармадим. Ушбу голим “Шўртан”га Бекобод жамоаси устидан узоқ кутилган ғалаба ва мухлисларимизга катта қувонч келтирганидан, ўзим эса мураббийларимиз ишончини оқлаганимдан хурсандман.
"Шўртан" матбуот хизмати
"Шўртан" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
12:31
"Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси бир кун олдинга кўчирилди, чемпионларга кубок ҳам ўша куни топширилади 5
Фикрлар