Ғулом Ҳайдар Гулямов "Нефтчи" билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
7 дек 2023, 17:22
Тажрибали ярим ҳимоячи Фарғона клубидаги фаолиятини давом эттиради.

"У жамоанинг таянч ярим ҳимоясида фидойилик намунасини кўрсатиб келмоқда. Шу боис унинг ўз жамоасида келгуси йилда ҳам тўп тепишга рози эканлиги инобатга олинди ва 1 йиллик шартнома имзоланди.

Жамоамиз таркибида ўтган мавсумни тўлиқ ўтказган Ғулом Ҳайдар Гулямов майдонда 2177 дақиқа ҳаракат қилиб, энг кўп ўйнаган футболчи сифатида эътироф этилди", – дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›