UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  1 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  3 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  7 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Кейинги мавсумни қайси жамоада бошлашим номаълум” Янгиликлар

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Кейинги мавсумни қайси жамоада бошлашим номаълум”

“Шўртан” клуби ярим ҳимоячиси Ғулом Ҳайдар Ғуломов якунланган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- “Шўртан” ўтган йил биринчи лигада қатнашиб олий лигага чиққанди. 11-ўрин дебютант учун яхши натижами?
- Балки дебютант учун натижа ёмон эмасдир лекин шахсан мен натижадан қониқмадим. Жамоанинг шарт-шароит ва имконятлари, иқтидорли ҳамда тажрибали ўйинчилардан келиб чиққан холда камида 7-8-ўринни эгаллашга кучимиз етар эди. Мавсум бошланишидан олдин шундай деб ўйлагандим.

- Мавсумда энг ёдда қолган ўйин?
- Барча ўйинлар эсда қоларли бўлди, бироқ Ғузорда “Насаф”га қарши кечган ўйин узоқ вақт ёдимдан чиқмаса керак. Сабаби ўшанда ҳисобда олдинда бориб туриб сўнгги дақиқаларда хатто дурангни ҳам қўлдан чиққаргандик.

- Кейинги режалар қандай?
- “Шўртан” билан амалдаги шартномам ўз ниҳоясига етди. Режалар ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Кейинги йилни қайси жамоада бошлашим номаълум.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика