

Нидерландияликнинг фикрича, французнинг вазияти "Олтин тўп" олмаган, аммо юқори даражада ўйнаган Франко Барезиники билан ўхшаш.
"Барези билан бўлган ҳолатга ўхшайди. У ўзининг юқори ўйин даражасига қарамай, "Олтин тўп"ни юта олмаганди. Голлар ураётган ўйинчилар доим шоу олишади. Агар бир бор бўлса ҳам диққат марказида бўлмаган кимдир олса яхши бўларди. Масалан, жуда яхши ўйнаган ва "Олтин тўп"га лойиқ бўлган Канте", - дейди Гуллит.
Мукофотни топшириш маросими декабрнинг биринчи қисмида Парижда бўлиб ўтади.



