"Гулистон" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
22 мар 2014, 14:16
Кеча Янгиерда "Гулистон" клуби Қозоғистоннинг "Мақтаарал" клуби билан назорат учрашувини ўтказди.
Рауф Инилеев бошчилик қилаётган Қозоғистон клуби билан ўтган ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0.

"Гулистон" сафида ушбу учрашувда янгилардан "Локомотив" клуби тарбияланувчиси Дамир Мухамедшин майдонга тушди. Маълумотларга кўра, бу футболчи мавсумни "Гулистон"да бошлайди.


Энвер Гафаров.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia