Грузиядан 8 та гол қабул қилиб олган Таиланд футболчилари оч қолдирилди

Sherzod Nurmatov
17 окт 2023, 19:04
Мамлакат футбол федерацияси қаттиқ танқид қилинди.

Таиланд терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида Грузия ва Эстонияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилганди.

Дастлабки ўйинда осиёликлар Грузияга 0:8 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди.

Кейинчалик улар Эстония пойтахти Таллин шаҳрига 11 соатлик йўлга чиқишган. Сафар давомида улар озиқ-овқат билан таъминланмаган, натижада футболчилар оч қолган.

Шунингдек, федерация Европага сафарни тўғри ташкил этмаганликда айбланди. Кетма-кет транспортлар алмашинуви ва узоқ вақт йўл босиш ўйинчиларнинг толиқишига ҳам сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia