Гризманнинг рақами ўзгарди

11 сен 2020, 22:54
Франциялик футболчи энди 17-рақамда тўп тепмайди.

“Барселона” форварди Антуан Гризман футболкасидаги рақамини ўзгартирди, дея хабар бермоқда Каталония клуби расмий сайти. Янги мавсумдан бошлаб футболчи 7-рақамда тўп тепади. Илгари каталонияликлар сафида ушбу рақамда Хенрик Ларсон, Давид Вилья, Педро тўп тепишган.

Ўтган мавсумда Гризманн 17-рақамда ўйнади. Шу пайтгача ушбу рақам Фелипе Коутиньога тегишли эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Барселона" расмий сайти