Гризманнинг "Атлетико"га трансфер эҳтимоли кам. "Барса" ўйинчи учун бошқа даъвогарларни изламоқда

Alisher
30 июл 2021, 15:18
"Барселона" клубдан кетиш эҳтимолига қарамасдан, форвард Антуан Гризманнинг ишидан мамнун.

Раҳбарият ва мураббийлар штаби унинг ишга муносабатидан ва кийим алмаштириш хонасидаги ҳаракатларидан қониқмоқда. "Барса"даги кўплар французнинг қолишини хоҳлашмоқда, аммо унинг келажаги сўроқ остида.

"Кўк-анорранглилар" клубда молиявий ҳолат яхши бўлса, Гризманни сотишга уринишмас эди.

Олдинроқ "Атлетико" билан муҳокама қилинган трансфер эҳтимоли кам. Каталонияликлар 30 ёшли ўйинчи учун бошқа даъвогарларни қидиришга уринишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca