

28 ёшли форвард янги жамоаси ҳақида илк фикрлари билан бўлишди.
“Ниҳоят, мен «Барселона»га қўшилдим. Янги чақирув вақти келди. «Барселона» шарафини ҳимоя қилиш учун боримни бағишлайман”, – дейди франциялик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн футболдаги профессионал фаолиятини 2009 йили «Реал Сосьедад» сафида бошлаган. 2014 йилда эса у «матрасчилар» таркибига келиб қўшилган. У Франция ёшлар термаси билан 2010 йилги Европа чемпионатида, бош жамоа билан ЖЧ-2018да зафар қучган. Мадридликлар сафида эса унинг ҳисобида 3та титул бор.



