Гризманн учун яна бир топ-жамоа курашга қўшилди

Mirjalol Normatov
19 мар 2019, 20:26
"Атлетико" форварди Антуан Гризманнинг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

AS хабарига кўра, Париж жамоаси футболчини ёзги трансферлар ойнаси вақтида трансфер қилмоқчи. Шу орқали ПСЖ жамоадан кетмоқчи бўлаётган Неймар ёки Килиан Мбаппенинг ўрнини босиши мумкин.

Бу мавсумда 27 ёшли Гризманн "Атлетико" таркибида 39 ўйинда 18 гол урди ва 8 голга ассистентлик қилди. Унинг товон пули 200 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS