Гризманн келажаги ҳақида: "Қаерда ўйнашимни биламан"

8 июн 2019, 22:10
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини қайси клубда давом эттиришини билиши хусусида айтиб ўтди.

– Яқин келажакда фаолиятингизни қайси клуб билан боғламоқчисиз?

– Мен деярли қайси клубда ўйнашимни биламан, - дея Гризманн  Telematin эфири пайтида айтди.

Франциялик форвард ўтган ойда "Атлетико"дан кетишини маълум қилганди. 1 июлдан бошлаб футболчининг шартномасидаги товон пули 120 миллион еврогача тушади. Гризманнга "Барселона" давогарлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: le10sport.com