Гризманн: "Франция ютиши лозим. Акс ҳолда Коке мени устимдан кулади"

Aziz Tukhtamuradov
9 окт 2021, 08:17
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Миллатлар лигаси финали доирасида Испанияга қарши ўтказиладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ғалаба қозонишимиз лозим. Акс ҳолда Коке ҳар куни устимдан кулади. Душанба куни куладиган одам мен бўлишни истайман", - деди Гризманн. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик Гризманн ва Испания терма жамоаси футболчиси Коке битта клубда - "Атлетико" сафида ўйнайди. 

Франция - Испания ўйини эртага, 10 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›